Одесса шаҳри маъмурияти 23 апрель куни Россия ҳарбийларининг қанотли ракеталардан зарбалар йўллаганини хабар қилди.
Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 18 нафар одамга талафот етган.
Шаҳар ҳукумати хабарига кўра, иккита ракета ҳарбий объектларга келиб урилган, яна иккитаси эса аҳоли турар жойларига тегган. Яна иккита ракета Украина ҳаводан ҳимоя техникаси томонидан уриб туширилган.
Ҳужум оқибатида дастлабки маълумотларга кўра, 18 нафар яраланган ва 5 киши ҳалок бўлган, дея маълум қилган Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак. Унинг сўзларига кўра қурбонлар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор.