Жиззах-Сирдарё йўлининг Дўстлик туманидан ўтувчи қисмидa Nexia ва Lacetti машиналари ўртасида автоҳалокат содир бўлган.
Бу ҳақда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.Маълум бўлишича, соат 13:40 ларда Lacetti ва Nexia ўртасида ЙТҲ содир бўлган.
Шундан сўнг воқеа жойига қутқарувчилар етиб борган ва Lacetti салонида қисилиб қолган ҳайдовчини қутқариб олишган. Nexia ҳайдовчиси эса оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган. Lacetti ҳайдовчиси ва Nexiaдаги учта йўловчи турли жароҳатлар билан Мирзачўл туманидаги тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.