Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, камида икки йиллик тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчиларнинг автомабилларида ундов белгиси (!) туширилган, сариқ рангли, квадрат шаклидаги белги бўлиши шарт. Трактор, ўзиюрар машиналар ва мотоцикллар бундан мустасно.
Шунингдек машина кузови ва ойналарига турли хил ёзувларни ёзиш ҳам тақиқланади. Кузовга белгиланган тартибда реклама ёзувларини киритиш мумкин.
Мазкур тартиб жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб кучга киради.