Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Ушбу видеоселекторда Рамазон Ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари 5 кун қилиб белгилангани маълум қилинди.
“Жорий йилда Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейлар аҳолига чегирма бергани, зиёрат обектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берди.
Бу орқали Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борди.
Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади.
Бу ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имконият.
Энди ушбу ишларни фақат байрамлар арафасида эмас, балки йил давомида тизимли равишда ташкил этиш бўйича янги тартибни жорий этамиз”, дейди Президент.