2022 йилнинг биринчи чорагида УзАуто Моторс 619,6 млрд сўм соф фойда олди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 75 фоизга кўпдир. Компаниянинг чораклик молиявий ҳисоботида мазкур маълумотлар ўрин олган.
Биринчи чоракда УзАуто Моторс соф фойдаси 619,6 млрд сўмга етди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 75 фоиз камроқ — 352,29 млрд сўмни ташкил қилган.
Уч ой давомида автоконсерн чиқарувчиси 68 746 дона автомобил ишлаб чиқарган. 2021 йилда жами 236 667 та енгил автомобил ишлаб чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, компания мартда машиналар нархини оширганди. Нарх ошганига ҳам қарамай, бир куннинг ўзида 10 мингдан ортиқ шартнома қилинган эди.