Италиялик машҳур футбол суперагенти Мино Раёланинг вафоти ҳақида бир неча соат олдин кўплаб чет эл нашрлари хабар берди. Улар бу маълумот расман тасдиқланмаганини қўшимча қилишди.
Орадан бир неча дақиқа ўтар ўтмас ушбу маълумот тасдиқланди. Ҳаттоки бир неча футболчилар ва жамоалар твиттер саҳифаларида агентнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришди.
Кейинчалик Мино Раёланинг дўсти Хосе Фортес Родригес ушбу хабарларни ёлғон эканлиги, Раёла оғир аҳволда, аммо тирик эканлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Сўнгра суперагентнинг ўзи ҳам твиттер орқали, ўлими ҳақидаги хабарларни инкор этди.
Маълумот учун, Мино Раёла 1967-йилда туғилган. У айни пайтда Пол Погба, Златан Ибрагимович, Марко Вератти, Генрих Мхитарян ҳамда Эрлинг Ҳолланд каби машҳур футболчилар билан ишлаётган эди.