Бу йил баҳор фасли ўзгача бошланди. Март ойи бошларидаги 10 кунлик ёмғир ва шундан сўнг ҳавонинг кескин исиб кетиши сўзимизга исбот бўлади. Янгиланиш фасли келмасидан олдин дарахтлар яшил тусга бурканди. Ҳозирга келиб эса иқлим салқинлашиб бормоқда. Ям яшил ранга бўялган Тошкент шаҳри манзаралари ва ундаги қайноқ ҳаёт билан ушбу фотожамланмада танишишингиз мумкин.