Тадбиркор корхонаси фойдасига 384 млн. сўм ундирилди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Чиноз туман иш юритувидаги Тошкент туманлараро судининг 2022 йил 16 мартдаги ижро варақасига асосан карздор «КОМСАР» корхонасидан ундирувчи ,»Турон» МЧЖ фойдасига 384.782.112 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига келиб тушган. Шу кунинг узида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, тарафларга жўнатилган.
Белгиланган муддат ичида қарздор карздорлигини туламаганлиги сабабли, қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида » Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига ижро этиш тугрисида»ни Конуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар билан мурожаат қилинган.
Шундан сўнг, қарздор » КОМСАР» корзхонасининг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга чиқилиб, қарздорга тегишли мулклар хатланиши жараёнида қарздор томонидан қарз суммаси тўлик тўлаб берилган.
Шунингдек, ҳозирги кунда ушбу ижро ҳужжатининг ижрочи Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда ижро этилиб тамомланган.