Рамазон ҳайити кунларида жамоат транспорти қай тартибда ишлайди?

Рамазон ҳайити нишонланадиган кунларда Тошкентда жамоат транспорти қай тартибда ишлаши белгиланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.

Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 2022 йил 2, 3, 4, 7 ва 9 май кунлари жамоат транспорти ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:

• 2022 йил 2 май, душанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
• 2022 йил 3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
• 2021 йил 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
• 2022 йил 7 май, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
• 2021 йил 9 май, душанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Маълумот учун, Рамазон куни ҳозирча расман эълон қилинмади.