Рамазон Ҳайити намозининг вилоятларда ўқиладиган вақтлари маьлум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил Рамазон Ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 2 май (шаввол ойи 1 куни) душанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Шунга асосан, 2022 йил 2 май душанба куни Рамазон Ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:40 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Рамазон Ҳайити намозининг вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти: 05:30

2. Бухоро вилояти: 06:00

3. Жиззах вилояти: 05:55

4. Навоий вилояти: 06:00

5. Наманган вилояти: 05:30

6. Самарқанд вилояти: 06:00

7. Сирдарё вилояти: 05:50

8. Сурхондарё вилояти: 06:00

9. Тошкент вилояти: 05:50

10. Тошкент шаҳри: 05:40

11. Фарғона вилояти: 05:30

12. Хоразм вилояти: 06:10

13. Қашқадарё вилояти: 06:00

14. Қорақалпоғистон Республикаси: 06:20