Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларига ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш тартиби тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги 126-сон буйруғи имзоланди.
Мазкур буйруққа асосан ЭКБ ходимлари, ишчи ва хизматчиларига устама ҳақ белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар бўйича тўланади.
Криминалистика бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларига устама ҳақ бериш бўйича тўлов харажатлари ички ишлар органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг криминалистика бўлинмаларига тегишли маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларига тўланадиган ҳар ойлик устама ҳақ 2023 йил 1 январдан, 2022 йил учун истисно тариқасида 2022 йил 1 июлдан берилади.