Бир киши Ҳасан Басрий (қ.с.) ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳаққингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.
— Қачон?
— Бугун.
— Қаерда?
— Уйида.
— Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
— Зиёфатга борувдим.
— Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий (қ.с.):
— Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! — дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.