Куни кеча, 5 май куни Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишидаги йўловчи поезди ҳаракати тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 6 май куни, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли йўловчи поезди ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.
Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлаётгани боис, поездлар ҳаракати ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шундай чора қўлланган.
Таъкидланишича, йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.
Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жалвалига ҳам ўзгартириш киритилади.