Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга Марказий банк муносабат билдирди.
Таькидлашича, Ўзбекистон Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиб келинади.
Шунингдек, «Бугунги кунда Марказий банк томонидан президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини билдирамиз», — дейилади муносабатда.