“Ўзтрансгаз” 2,5 трлн зарар кўрди, рўйхат узун…

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботлар таҳлилини эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йил якуни бўйича энг кўп зарар кўрган 20 та корхона рўйхати тузилди.

Ушбу корхоналар ўтган йили жами 6,06 трлн сўм зарар кўрган:

«Ўзтрансгаз» — 2,5 трлн сўм;

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» — 2,1 трлн сўм;

«Тошиссиққуввати» — 534,3 млрд сўм;

«Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси» — 304 млрд сўм;

«Тошшаҳартрансхизмат» — 127,6 млрд сўм зарар кўрган.

Кейинги ўринларда, «Ангрен иссиқлик электр станцияси» (87,6 млрд сўм), «Ангрен шаҳар иссиқлик энергияси корхонаси» (68,3 млрд сўм), «Тошкент иссиқлик маркази» (53,6 млрд сўм), «Ўзавтотранс сервис» (51,5 млрд сўм) ва «ФК Бунёдкор» (37 млрд сўм) корхоналаридир.