Прокуратура терговчиси 50 минг доллар пора билан кўлга олинди

Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг долларни пора сифатида олганда кўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

ДХХ Тошкент шахар бошкармаси Тошкент шахар прокуратураси билан хамкорликда утказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг АҚШ долларини пора тарикасида олганда кулга олинган.

Мазкур холат юзасидан жиноят иши кузгатилиб, Тошкент шахар прокуратураси томонидан тергов харакатлари олиб борилмокда.