Тошкентда 4 та кўча вақтинчалик ёпилди

Бугун, 8 май куни картинг бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказилиши муносабати билан пойтахтдаги бир нечта кўчалар соат 20:00 гача ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумот берди.

Ёпиладиган кўчалар рўйхати:

— Амир Темур шоҳ кўчаси – Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Якуб Колас кўчаси кесишмасигача;

— Якуб Колас кўчаси – Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасидан Тарас Шевченко кўчаси кесишмасигача;

— Тарас Шевченко кўчаси – Якуб Колас кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;

— Шаҳрисабз кўчаси – Тарас Шевченко кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача.

Шунингдек, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган хабарда.