Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» 10 май куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–20 даража, кундузи 23–25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.

OneDash Telegram — комбайн для продвижения
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 13–18 даража бўлади.