Жумаева Нилуфар Ҳикматуллаевна Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари—Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси—матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Нилуфар Жумаева бунгача Ўзбекистон МТРКнинг «O‘zbekiston» телеканалида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Қайд этиш жоизки, мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.