Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.5.” фермер хўжалиги раҳбари Р.М. 11.12.2020 йилда ҳудуддаги тижорат банки филиалидан қишки мавсумга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш учун 1 йил муддатга 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, гўёки кредит эвазига 14 нафар фуқародан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олганлиги тўғрисида сохта шартномаларни расмийлаштириб, амалда қишки мавсумга захирани яратмасдан жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.