Адлия вазири янги лавозим тайинловларини амалга оширди

Адлия вазирлигининг тўртта департаментига янги бошлиқлар тайинландиАдлия вазири янги лавозим тайинловларини амалга оширди.

Қайд этилишича, Адлия вазирининг буйруғи билан Каньязов Есемурат Султамуратович Интеллектуал мулк департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Есемурат Каньязов Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Абдуллаев Санжар Бохадирович Давлат хизматлари департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.Тайинловга Қадар Санжар Абдуллаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Аллакулиев Миржалол Давронбекович Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Миржалол Аллакулиев бунга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Адлия вазирлиги Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Юсупов Сухроб Джўрақулович эса Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.