Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Жонбулоқ» МФЙ ҳоким ўринбосари Э.Ф Қарши туманида яшовчи фуқарони республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалига ишга киритиб қўйишни вада қилиб 300 АҚШ доллар миқдорида пора олади.
Ҳоким ўринбосарлари ушбу коррупсияга қўл ураётган пайтда тегишли органлар томонидан ушланган.
Қўшимча қилинишича, фирибгарликда гумон қилинаётган шахс Э.Ф. аввал Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган ва шу лавозимдан ҳоким ёрдамчилиги лавозимига ўтган.