Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш Бюро органлари фаолиятидаги энг долзарб йўналишлардан бири эканлиги инобатга олиниб, мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлари ижроси таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида вилоят бўйича жами 25 млрд. дан ортиқ алимент қарздорликлари ундирилди.
Биргина апрель ойида 6 млрд. 299 млн. сўм миқдордаги алимент қарздорлиги ундирилди, уларнинг асосий қисми Бюронинг Бухоро шаҳар, Ғиждувон, Бухоро ва Қоракўл туман бўлимлари ҳисобига тўғри келади.
Бюро органлари аралашуви билан 449 та қарздор шахслар ишга жойлаштирилди, шунингдек, “Маҳалла”, “Нуроний” ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб борилган тушунтиришлар натижасида 958 та оилалар яраштирилди.
Бюро ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 282 нафар қарздор шахслар томонидан 1 млрд. 219 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари олдиндан тўланди. 2 нафар қарздор томонидан эса алимент қарздорлиги уй-жой шаклида тўлов қилинди.
Икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент тўлашдан бўйин товлаб келиш ҳолатлари бўйича МЖтКнинг 474-моддаси билан 389 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар қўзғатилиб, ҳудудий жиноят ишлари бўйича судларга юборилди. Мазкур ишлар судлар томонидан кўриб чиқилиб, натижасига кўра 199 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамоқ, 7 нафарига жарима ҳамда 14 нафарига огоҳлантириш қўлланилди. Қарздорлик бартараф қилиниши оқибатида 71 нафар қарздор шахсларга нисбатан бўлган маъмурий ишлар судлар томонидан ҳамда 49 нафар қарздор шахсга нисбатан бўлган маъмурий ишлар Бюронинг ҳудудий бўлимлари томонидан тугатилди.
Шунингдек, қўлланилган маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармай алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган 30 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари ўтказилди.
Ҳозирда, оилаларни яраштириш, алимент ундириш ҳамда ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлаш борасида тадбирлар давом эттирилмоқда.