Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ш.Мирзиёев 13 май куни вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этиш учун жўнаб кетган эди.
Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат Президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режага киритилган эди.
Давлатимиз раҳбари БАА ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан ҳам учрашди.