Турсунов Тоштемир Хазраткулович акциядорлик-тижорат Халқ банкининг вилоят филиали бошлиғи лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати маьлум қилди.
У 1984 йилда Сариосиё туманида туғилган. 2007 йилда Самарқанд давлат меъморчилик ва қурилиш институти, 2012 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — инвестицияларни молиялаштириш, менежмент.
Т.Турсунов меҳнат фаолияти давомида АТ Халқ банки Сариосиё филиалида масъул вазифаларда ҳамда Сурхондарё вилоят филиали бошлиғи лавозимида ишлаган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар АТ Халқ банки Давлат ва ҳудудий дастурлар билан ишлаш департаменти Давлат дастурлари мониторинги бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият юритаётган эди.