Халқ таълими вазирлиги Сурхондарёдаги умумтаълим мактабидаги ҳолат бўйича муносабат билдирди

Халқ таълими вазирлиги Сурхондарёдаги 4-умумтаълим мактабидаги ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди

Сурхондарё вилояти, Бандихон туманидаги, 4-мактабда содир бўлганлиги айтилаётган ўқувчига нисбатан куч ишлатиш акс этган видео юзасидан.

Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Шу ўринда юртимиздаги барча педагогларга болага нисбатан куч ишлатиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди.

Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш — бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёҳуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади.

Мактабда бундай ҳолатларнинг барча кўринишларини бартараф этиб, ўқитувчиларни босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақириб қолади.

Ушбу ҳолат акс этган видеони ижтимоий тармоқларимизда кўришингиз мумкин.