Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВнинг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлишича, “П.К.” МЧЖ ширкати раҳбари Ж.Р. ширкат ҳудудидаги 11 та кўп қаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш ҳуқуқини “Я.О.” МЧЖга ўтказиб беришни 5 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 4 500 АҚШ долларини назоратчиси М.А. орқали олган.
М.А. ушбу 4 500 АҚШ долларларини ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчи И.Р.дан 50,1 млн сўмга айирбошлаб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 177-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.