Мурод Назаров “Nest One”даги ҳолатга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда “Nest One” биносида ишловчи қурувчилар бир неча ойдан буён маош олмаётганлиги сабабли йўлларни тўсиб, норозилик билдираётганлиги акс этган видеолар тарқалди.

Таниқли тадбиркор, “Murad Buildings” қурилиш компанияси асосчиси Мурад Назаров ўзининг Инстаграм саҳифасида ушбу ҳолатга изоҳ берди.

«Ваҳимага ўрин йўқ. NestOne’да тинчлик. Иш давом этмоқда. Ош ҳаммага етмаган бўлса, шундай ваҳима қилиш шартми? Ош қилиб, балога қолдим», деган у.