Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шаҳарчаси атрофидаги тўқайзорда катта ёнғин чиққан. Сабабини билмаймиз катта ҳудуд гектарлаб майдонда ёнғин чиқан, бу ёнғинда тўқайзордаги барча ҳайвонлар ўлиши мумкин» сарлавҳаси остида пост эълон қилинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси вазиятга муносабат билдирди.
Мўйноқ туман бўлими томонидан воқеа жойига бориб ўрганилганда, Мўйноқ туманидаги «Ушсай» ОФЙ ҳудудидаги «Мўйноқ қўлтиғи»даги қамишзорларда ёнғин юзага келиб чиққан.
«Ёнғинни ўчириш имкони йўқ. Сабаби қамишзорлар бўйи сув ва ботқоқликдан иборат», дейилади хабарда.
Сувнинг кескин қайтиб кетиши сабабли ҳозирда қамишзор бўйидаги қамиш тублари аҳён-аҳёнда туташи давом этмоқда, шамол кучайганда эса тутун кўлами ортади.