Ўзбекситон футбол афсоналари Италия афсоналарига қарши баҳс олиб боради

Бугун Ўзбекситон футбол ассоциацияси ҳамда BMB Trade Group томонидан ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган катта футбол байрами бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан соат 18:30дан “Пахтакор” стадионида шоу-консерт дастурлари бошланади.

Куннинг асосий воқеаси Ўзбекистонга ташриф буюрган Италия футбол афсоналари ҳамда ўзбек футбол юлдузлари ўртасидаги ажойиб баҳс ҳисобланади.