Тармоқда ИИБ ходимлари ва аёллар ўртасида содир бўлган ҳолат видеоси тарқалмоқда.Тасвирларда кўриш мумкинки, ходимлардан бири ўзи погонини юлиб олгани камерага тушган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовга кўра,ҳодиса 2021 йилнинг 16 июль куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани прокуратураси биносида содир бўлган.
Видеотасвир Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан ўрганилмоқда.
Ходимнинг ҳаракатлари қўшимча равишда тўлиқ текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади изоҳда.