Шимолий Кореяда безгакка чалинганлар 2 млндан ошиб кетди

КХДРда юқори иситма билан касалланганлар сони 2,2 миллион кишидан ошди. Кеча, 19 май куни 263 мингдан ортиқ янги бемор аниқланди, икки киши вафот этди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берган.

Вафот этганларнинг умумий сони 65 нафарга етган. 19 май ҳолатига кўра, 1,5 миллионга яқин бемор тузалиб, 750 мингга яқин бемор даволанмоқда.

Шимолий Кореядаги бир қатор давлат оммавий ахборот воситаларининг хабарларидан хулоса қилиш мумкинки, мамлакатда коронавирус тарқалмоқда, аммо юқори иситма билан оғриган беморларнинг қанча қисми COVID-19 билан касаллангани ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг кўрсатмаси билан “юқори даражадаги фавқулодда эпидемияга қарши тизим” жорий қилинган. Расмийлар ҳарбийлардан фойдаланган ҳолда ҳудудларни барча зарур нарсалар ва дори-дармонлар билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда.