Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров медиа соҳасига кириб келаётган ёшларга мурожаат қилди

Олимжон Ўсаров ўзининг телеграм каналида айрим ёшларга мурожаат қилди.

«Бугун мени бир нарса қаттиқ асабийлаштирди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан таклиф қилинган нуфузли мукофот учун кўрсатилган номзодларнинг ишларини баҳолашда коммисияда иштирок этдим. Ушбу ёшларнинг ютуқларини кўрганда хурсанд бўлдим, аммо ушбу ишларни текшираётганда соҳта, қалбаки ҳужжатларга йўл қўйилганлигига гувоҳ бўлдим»

Шунингдек уюшма раиси бази номзодларнинг эришган ютуқлари соҳта эканлиги ҳақида гапирди.

«Масалан битта номзоднинг 2019 йилда «Олтин қалам» совринини олгани ёлғон эканлиги, яна бир номзоднинг илмий монография чоп этгани ҳақидаги маълумотлар сохталикка йўл қўйилган. Бошқа бир журналистнинг мавжуд бўлмаган танловларни ихтиро қилиб унда ғолиб бўлганини ўқиб ҳайратдан ёқа ушладим»,- дейди Олимжон Ўсаров.

Сўз якунида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров бўлажак журналистларга мукофот учун ёлғонларни тўқиётган бўлса, яхшиси бу соҳага қадам қўймасликни маслаҳат берди.