Эртага, 22 май куни Тошкентда Узехпоcентер ва Интерcонтинентал кўргазмалар мажмуаси ҳудудида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтиши муносабати билан соат 6:00 дан 13:00 гача қадар бир неча йўналишлардаги йўл қисмлари ёпилади:
Кичик халқа автомобил йўли — Бўзсув кўпригидан (мўлжал: Минор масжиди ва Малика) Чингиз Айтматов кўчаси билан кесишмагача;
Шароф Рашидов шоҳкўчаси — Халқаро бизнес марказидан Осиё кўчаси билан кесишмагача.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ушбу ноқулайликлар учун узр сўраган.