Табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ишбилармонлар қўлга олинди

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.У. Ўзбекистон тумани Мингтут МФЙ ҳудудида оҳак ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган яширин цех ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, фаолият кўрсатиб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 650,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган»,- дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбот хизмати.

Шунингдек, маълум бўлишича Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.Т. ўзига тегишли бўлган нотурар бинода ташкил қилинган “иссиқхона”ни табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 74,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.