АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, маймунчечак эпидемияси хавотир уйғотмоқда, чунки унинг тарқалиши оқибатсиз бўлмайди. Бу ҳақда у Японияга учишидан олдин Жанубий Кореядаги журналистларга гапирди, деб ёзмоқда USA Today.
Унинг таъкидлашича, АҚШ нима қилиш кераклиги ва бундай ҳолатда қандай вакцина зарурлигини аниқлаш учун «қаттиқ ишламоқда».
Маймунчечак биринчи марта 1958 йилда аниқланган, аксарият ҳолларда Африкада қайд этилган. Кейинги эпидемиялар 2003 йилда АҚШда, 2017 йилда Нигерияда кузатилган. Касалликнинг инкубация даври одатда олти кундан 13 кунгача давом этади. Қуйидаги аломатлар кузатилиши мумкин: ўткир тошма тошиши, бош оғриғи, ҳароратнинг 38,5 даражадан ошиши, лимфа тугунларининг кенгайиши, орқа, мушаклар ва танадаги оғриқлар, ҳолсизланиш.
Маймунчечакнинг янги эпидемияси 2022 йилнинг май ойида бошбошланган.