Канаданинг аҳоли гавжум икки провинсияси – Онтарио ва Квебекда содир бўлган довул камида саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 500 мингдан ортиқ одам электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда “Интерфакс” маҳаллий ОАВга таяниб, хабар берди.
Коммунал хизматлар маълумотларига кўра, тезлиги соатига 130 км дан ошадиган шамол дарахтлар, устунлар ва электр симларини қулашига олиб келган.
Канада расмий маълумотларига кўра, ҳалокатли жароҳатларнинг аксарияти дарахтларнинг қулаши туфайли содир бўлган.