«UzAuto Motors» Chevrolet Tracker автомобили қачон сотувга чиқишини малум қилди

«UzAuto Motors» АЖ ўзининг расмий сайтида Chevrolet Tracker автомобилининг 2023 йилги модели сотувининг бошланиш санасини эълон қилди.

Компания автомобилнинг сотувга чиқишига 100 кун қолганини эълон қилди.

Жорий йилнинг 30 август санасидан бошлаб янги авлод Чевролет Траcкер автомобилини харид қилишингиз мумкин. Аввал хабар берилганидек, « UzAuto Motors » АЖ жорий йилнинг ёзида Chevrolet Tracker автомобилини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.

Автомобил LED ёритгичли кундузги чироқлар, рангли 8 дюмли сенсор Chevrolet MyLink, 6 динамикли мултимедиа тизими, кўп функцияли рул, кондисионер, панорамали люк ва орқа ойна иситиш тизими, олд ва орқа ойна электроподёмник билан жиҳозланган.

Chevrolet Tracker 2 автомобили 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа кўриниш камераси, шиналар босими мониторинги тизими, барқарорликни назорат қилиш тизими (ESP), тормоз (ABS) тизими, тепаликка кўтарилишга ёрдам тизими (HSA), орқа парктрониклар ва болалар ўриндиғи Исофих хавфсизлик технологияларига эга.