Бугун, 25 май куни Тошкeнт шаҳри марказидаги кўча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Tashkent Opera Fest доирасида Сўнгги қўнғироққа бағишланган Симфоник оркестр концерти бўлиб ўтади. Ушбу тадбир сабабли, Истиқлол кўчасининг «Баҳор» ресторани олдидан Махтумқули кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми автотранспорт ҳаракати учун соат 6:00 дан 23:00 га қадар ёпилади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз«, дейилади хабарда.