25 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида «Сўнгги қўнғироқ» тадбири вақтида битирувчи ўқитувчига сув сепиб юборгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Халқ таъими бошқармаси муносабат билдирди.
Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи 25 май куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборганлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзанди ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот беради ва тегишли қонуний чораларни кўради.