Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 17,76 сўмга пасайиб, 11 минг 45,25 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 17,76 сўмга тушиб, 11 минг 45,25 сўмни ташкил этган.
1 евро курси 11 минг 832,78 сўмга баҳоланиб, 23,02 сўмга кўтарилди.
Шунингдек, 1 рубль 176,65 сўм этиб белгиланиб, 20,83 сўмга тушди. Охирги марта рублнинг расмий курси 25 май куни рекорд даража — 197,47 сўмга етганди.
Қайд этилишича, ушбу алмашув курслари 27 май, жума кунидан кучга киради.