Эрталабки нонуштанинг қандай фойдали томонлари бор?

Мутахассисларнинг таъкидлашича эрталабки нонуштани афзал жиҳатлари жуда кўп. У мия фаолиятига ижобий таъсир этиб, хабар ёки бирон-бир воқеани эслаб қолиш, хотирада сақлаб қолиш имконини беради.

Қолаверса, инсон иммунитетини ошириб касалликка чидамли бўлишимизда ёрдам беради. Натижада организм фаоллашади, ишда уним, ҳаракатда енгиллик ҳис этасиз.

Агар эрталабки нонуштадан воз кечсангиз, кундан кунга организмингизда кучсизланиш аломатлари пайдо бўлиб, ўзингизни холсиз ва мажолсиз сеза бошлайсиз.

Энг муҳими, нонуштасиз ҳаёт гўзалликка рахна солади. Натижада тана ўз вақтида уйқудан уйғонмайди. Танамизда ортиқча ёғ тўпланишига сабаб бўлиб, унинг асорати соч ва юзларимизда намоён бўлади.

Аммо, ҳамма нарсада меъёр бўлиши керак. Ўз вақтида қилинган нонушта кутилгандек инсон саломатлигига, умр кўриш давомийлигини ошишига ёрдам беради. Буни асло ёддан чиқармасангиз бўлгани.