Сурхондарё вилояти Бандихон тумани 4 сонли мактабнинг ўқувчисини калтаклаган ўқитувчига нисбатан 26 май куни қўзғатилган маъмурий жавобгарликка оид иш мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Бандихон тумани судига юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маьлумот учун, жорий йил 22 апрел куни Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги 4-мактабда мазкур мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9 синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни калтаклагани акс этган видеотасвир тарқалган эди.