Сурхондарёда 9 нафар давлат хизматчилари қамоққа олинди

Сурхондарё вилоятида бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларига барҳам бериш ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган йиғилишда бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирган 9 нафар давлат ходимлари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани маълум қилинди.

Уларнинг 1 нафари собиқ банк ходими, 7 нафари эса турли ташкилот ходимлари яна бири АТ «Халқ банки» Сурхондарё вилояти Қизириқ филиали банк хизматлари маркази ходими Н.Р. ҳисобланиб, ушбу шахс кредит маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда.