Ўзбекистонлик йигит Россия метросида вафот этди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик йигит метрода вафот этди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, йигит 25 май куни тушдан кейин метронинг «Удельная» станциясида вафот этган. Бундан олдин эса саломатлиги ёмонлашгач, поезд вагонидан тушириб олинган. Ёрдам беришларга қарамасдан, йигит ўша ерда вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.