Ўзбекистонда ўқиётган хорижлик талабалар сони малум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.

Йиллар кесимида республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони:

– 2016/2017-ўқув йили – 603 нафар

– 2017/2018-ўқув йили – 1320 нафар

– 2018/2019-ўқув йили – 2685 нафар

– 2019/2020-ўқув йили – 3593 нафар

– 2020/2021-ўқув йили – 4219 нафар

– 2021/2022-ўқув йили – 5140 нафар