Ўқитувчларга шахсий қурол олиб юриш таклиф қилинди

Трамп ўқитувчиларга ҳам мактабларда шахсий қурол олиб юришга рухсат беришни таклиф қилди.

“Керакли тайёргарликдан ўтган америкалик ўқитувчиларга мактабларда шахсий қурол олиб юришга рухсат берилиши керак”, — Доналд Трамп

Бундан ташқари, собиқ Америка президенти Техаснинг Ювалде шаҳридаги мактабдаги отишма муносабати билан полисияни молиялаштиришни зарур деб ҳисоблайди.

Мактабларни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар сифатида Трамп барча таълим муассасаларини металл детекторлар билан жиҳозлашни, синфлардаги эшикларни мустаҳкамлашни, шунингдек, ҳар бир таълим муассасасида доимий равишда полисия ёки қуролли қўриқчи навбатчилик қилишини назарда тутувчи қоида жорий этишни таклиф қилди.