Twitter акциядорлари Илон Маскни судга берди

Twitter акциядорлари Илон Маск ва компанияни судга берди.Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Инвесторларнинг фикрича, миллиардер битимни бекор қилиш ёки харид нархини сезиларли даражада пасайтиришга рози бўлиш учун Twitter акциялари нархини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Компания акциялари 12 фоизга тушиб кетган. Маск Twitter’ни апрель ойи охирида 44 миллиард долларга сотиб олишга рози бўлди. Аммо кейин ижтимоий тармоқдаги ботлар сонидан қониқмагани сабаб келишувни тўхтатди.