Янги ҳаёт туманида Ўзбекистондаги илк бурчакка эга бўлмаган ноодатий боғча қурилиш ишлари авжида.
Ушбу боғча ўз ичида 480 нафар болажонларни ўз бағрига сиғдира олиши мўлжалланган бўлиб, туманининг “ янги Чоштепа» маҳалла ҳудудида қад кўтармоқда.
2022 йил якунида фойдаланишга топширилишини режалаширилаётган янги, инновацион ва ноодатий боғчанинг бошқалардан қулайлик тарафи шундаки, энг замонавий методик усуллар орқали фарзандларингиз билан доимий шуғулланади.
Лойиҳага кўра бино бирорта ҳам бурчакка эга бўлмаганлиги сабабли болажонлар учун ёруғликни тўғри тақсимлаш, хоналар интерьери бир-бирини такрорламаслигига алоҳида эътибор берилган.
Асосийси, ушбу боғча маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобига барпо этилаётган бўлиб, ноодатий бўлишига қарамай барча давлат боғчалари билан тенг миқдорда ойлик пули тўланилиши режалаштирилмоқда.