Бугун АОКАдаги брифингда “Ҳаж-2022” мавсумига доир маълумотлар берилди.
Ўзбекситон зиёратчилари жорий йилнинг 18 июн санасидан бошлаб “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси самолётлари орқали Мадина шаҳрига парвоз қилишади. Ушбу парвозлар 30 июнгача давом этади.
Зиёратчиларни 7та ҳудуд – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Ургач, Нукус шаҳарларидан ташиш режалаштирилган.
Ҳаж мавсуми якунлангач 14-31 июл кунлари зиёратчилар Саудия Арабистонидан юртимизга олиб келинади.